Жорий йилнинг 14 август куни ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

14.08.2024

749

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 14 август куни ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилиб, уни комиссия раиси Шуҳрат Жўраев бошқарди. Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш тўғрисидаги масала кўрилди.

 

Ҳудудий сайлов комиссиясига “Э-сайлов” тизими орқали Халқ депутатлари 8 та туман ва 3 та шаҳар Кенгашларининг округ сайлов комиссиялари аъзоларига тавсиялар келиб тушди.

 

 

11 та туман-шаҳар бўйича 360 нафар аъзо тавсия этилган номзодларнинг 305 нафари аввалги сайловларда қатнашган бўлса, 55 нафари биринчи маротаба иштирок этмоқда. Номзодларнинг 186 нафари халқ таълими, 101 нафари турли давлат идоралари ва муассасалари, 64 нафари ўзини ўзи бошқариш органлари, 3 нафари нодавлат-нотижорат ташкилотлар ходимлари, 1 нафари жамоат ташкилоти ва 5 нафари бошқа нодавлат фаолият соҳаси вакилларидир.

 

Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур