04.10.2024

56

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловларида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган узоқ муддатли кузатувчилар Навоий вилоятига ташриф буюрди.

 

Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲБ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари – Свитил Павел (Чехия) ҳамда Сковбо Стиг (Дания) Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, ҳудудий комиссия аъзоларининг иш фаолияти ҳамда Матбуот марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

 

 

Даставвал, узоқ муддатли кузатувчилар ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ш.Джураев билан тор доирада мулоқот ўтказиб, 27-октабрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён ҳақида суҳбатлашди.

 

Шундан сўнг узоқ муддатли кузатувчилар ўз миссиялари ҳақида ахборот беришди. Мулоқот давомида ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ш.Джураев асосий эътиборни комиссия фаолиятига қаратиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепция”си асосида ташкил этилаётган ўқув жараёнлари, машғулотлар давомида участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва овоз беришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимлари ҳамда амалий кўникмалари ривожлантирилиши, участка сайлов комиссиялари аъзолари фаолиятини такомиллаштиришда Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган “Сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқув амалий қўлланма” аҳамияти бўйича батафсил маълумотлар берди.

 

 

Шунингдек, учрашув давомида бугунги кунда ҳудудий сайлов комиссияси томонидан календарь-режага асосан амалга оширилаётган фаолият, сайловда илк маротаба овоз берадиган ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш жараёнлари, маҳаллий босма ва электрон ОАВда партияларнинг сайловолди ташвиқоти ташкил этилганлиги ҳамда бўлажак сайловлар очиқ ва ошкоралик ўтишига алоҳида урғу бериб ўтилди.

 

Узоқ муддатли кузатувчиларнинг Навоий вилоятидаги миссияси давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси 

 

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур