14.09.2024

18507

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 27-октабрида мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён, Оилй Мажлис Қонунчилики палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайлов бўлиб ўтади. Навоий шаҳрида ҳам ушбу сиёсий жараёнларга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

 

 Навоий шаҳри бўйича 25 та округ, 56 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, тўқсон мингдан ортиқ сайловчилар овоз берадилар. Ҳозирда Навоий шаҳар сайлов комиссияси томонидан округ ва участкаларни сайловга тайёрлаш ишлари тўлиқ якунланган. Шаҳар сайлов комиссияси зарур жиҳозлар ва оргтехника воситалари билан таъминланди. 

 

 

Комиссия биносида СЖБАТ ва “Э-сайлов” ахборот тизими талабларига жавоб берувчи компьютер ва уларга керакли бўлган қурилмалар (принтер, сканер, УПС ва бошқалар) ҳамда узлуксиз (симсиз) интернет алоқаси мавжуд. Шаҳар сайлов комиссияси жойлашган бино ва унга олиб борувчи йўлаклар ободонлаштирилиб, ёритиш мосламалари тўлиқ ўрнатилган.

 

 Комиссия ўз биносида сайлов санасига бағишланган плакатларни, навбатчилик рўйхатларини тайёрлаб қўйилди. Ҳозирда участка сайлов комиссиялари аъзоларини Сайловни ўтказиш, қонунчиликдаги янгиликлар ва талаблар билан таништириш мақсадида ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур