Ўқув машғулотлар масофавий-онлайн шаклда ташкил этилган бўлиб, 430 та участка сайлов комиссиялари раислари иштирок этишди.
Семинар-тренингни Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Джураев олиб борди ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига оз фурсат қолганини, барча зиммасидаги юксак масъулиятни ҳис этиб, сайловни очиқ, ошкора ва миллий сайлов қонунчилиги асосида ўтказишга масъуллигини алоҳида таъкидлади.
Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад бўлажак сайловларни миллий сайлов қонунчилигига мувофиқ равишда ўтказиш лозимлигини яна бир бор таъкидлаш, - дейди Навоий вилояти ҲСК раис ўринбосари Гулноз Аслонова. – Шунингдек, семинар давомида таъкидланган барча йўл-йўриқлар Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари талаблари ҳисобланишини қайд этиш. Маълумот учун, участка сайлов комиссияларининг иш фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш мақсадида, Марказий сайлов комиссияси томонидан Участка сайлов комиссиялари учун амалий-қўлланма, Сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқув-услубий қўлланма, Сайлов ҳақида маълумотнома, Овоз беришдан кейинги ҳаракатлар (эслатма) каби қўлланма, эслатма ва плакатлар шунингдек, Брайл алифбоси асосида тайёрланган трафаретлар ҳамда сайловчилар рўйхатидан сайловчини излаб топиш учун махсус линейкалар тайёрлаб ҳудудларга етказиб берилган.