Бугундан эътиборан мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди. Шу муносабат билан Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисни Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Шуҳрат Жўраев олиб бориб, ҳудудий сайлов комиссиясининг иш режасини тасдиқлаш, сайлов комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимоти ва туман-шаҳарларга бириктириш, сайлов комиссиясининг иш ҳужжатлари номенклатураси ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Шунингдек, мажлисда ҳудудий сайлов комиссияси аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.