Навоий шаҳридаги сайлов участкаларида ўрганиш олиб борилди

16.10.2024

114

msk_yangiliklari_in

Юртимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишлар қизғин тус олмоқда. Участка сайлов комиссиялари сайлов комиссиялари тизимида асосий бўғин ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, участка сайлов комиссиялари олдида жуда катта масъулиятли вазифалар турибди.

 

Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи сайлов участкаларининг тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсадида Навоий шаҳридаги сайлов участкаларида ўрганиш олиб борилди. 

 

     

 

Ўрганишлар давомида сайлов участкалари учун ажратилган хоналар қонунчиликда белгиланган талаблар асосида жиҳозланганлиги, зарур техника воситалари ва тегишли адабиётлар билан таъминланганлиги, сайлов қонунчилигига оид маълумотлар, сайловчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги тарғибот воситалари мавжудлиги, участкалардада овоз бериш кабиналари, стационар ва кўчма сайлов қутилари тайёрланганлиги, муддатдан олидн овоз бериш учун бюллетенлар мавжудлиги кўздан кечирилиб, аниқланган качиликлар бартараф этилди ҳамда участка сайлов комиссияларига зарур тавсиялар берилди, - дейди Навоий вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзоси Мусаллам Ибрагимова.

 

     

 

Кун давомида Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ш.Джураев иштирокида Навоий шаҳрида жойлашган сайлов участкалари раислари учун сайлов олди учрашув ўтказилиб, муҳим масалалар муҳокама этилди. Хусусан, мажлис кун тартибидан сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

 

Сайлов участкалари раисларига ўз вазифаларини тўғри ва самарали бажариш, шунингдек, сайлов жараёнини ўз вақтида ва ишончли равишда амалга ошириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

 

     

 

Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур