МСК раиси маҳалла фуқаролар йиғинларининг бир гуруҳ фаоллари ҳамда талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди 

11.09.2024

154

msk_yangiliklari_in

Навоий давлат педагогика институтида ташкил этилган учрашувда Навоий шаҳридаги МФЙ раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг талаба ёшлари иштирок этишди. 

 

 

Учрашув давомида МСК раиси Зайниддин Низамходжаев жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтадиган сайловнинг афзалликлари,  сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, сайлов жараёнларида ўзини ўзи бошқариш органларидан иштирок этувчи кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайлов тизимида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан сўз юритди.

 

 

 

 

 

 

Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси 

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур