Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишди

23.09.2024

183

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 23-сентабр санасида Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси жойлашган бинода комиссия аъзолари ҳамда Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирокида учрашув ўтказилди.

 

 Сайлов қонунчилиги бўйича маълумотлар беришга қаратилган мазкур мулоқотда дастлаб 27-октабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови, вилоятимизда сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари, мамлакатимизда илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши, аралаш сайлов тизимининг афзалликлари ҳақида Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Г.Аслонова ҳамда котиби Ф.Холбутаев томонидан маълумотлар тақдим этилди.

 

 

Учрашув давомида ҳарбий хизматчилар сайлов тизимига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, сайлов жараёнларида оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки, муддатидан олдин овоз бериш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди.

 

 Шунингдек, ҳарбий хизматчилар комиссия аъзолари учун яратилган шароитлар билан атрофлича танишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.

 

 

Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси 

Матбуот маркази

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур