“Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш ҳақида”ги Марказий сайлов комиссиясининг қарори ижросини таъминлаш борасида Навоий вилоятида ҳам тизимли ишлар ташкил этилган. Хусусан, жорий йилнинг 19 август санасидан бошлаб вилоятимиздаги 40 нафар тренерлар учун Навоий давлат педагогика институти биносида ўқув-амалий машғулотлари олиб борилди.
Ўқув жараёнларига Давлат бошқаруви академиясида малака оширган
6 нафар Республика тренерлари жалб этилган бўлиб, дарс машғулотлари интерфаол усулда педагогик маҳорат ва сиёсий саводхонлик нуқтаи назаридан ташкил этилди. Ўқувларда тренерлар сайлов бўйича ўқув-амалий қўлланма ва бошқа тарқатма материаллар билан таъминландилар.
Ушбу ўқувларга Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари ҳам жалб этилиб, амалий машғулотлар Навоий шаҳридаги 16-умумий ўртатаълим мактаби ҳамда Намунавий сайлов участкасида ўтказилди.