Хорижга доимий ва вақтинчалик чиқиб кетаётган фуқароларга тарқатма материаллар тақдим этилмоқда

25.10.2024

78

msk_yangiliklari_in

Навоий халқаро аэропортида штаб ташкил этилган бўлиб, хорижга доимий ва вақтинчалик чиқиб кетаётган фуқароларнинг 27-октабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида фаол иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тушунтирилмоқда.

 

Хусусан, “Навоий-Москва” йўналишида учишга шайланаётган фуқароларга сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби, аризалар шакли, сайлов участкаларида овоз бериш, сайлов участкасидан ташқарида овоз бериш каби маълумотларни ўз ичига олган тарқатма материаллар тақдим этилмоқда.

 

    

 

- Москва шаҳрига учиб кетяпман, шу сабабли 27-октабр санасида ўтказиладиган сайловда иштирок эта олмайман, - дейди йўловчилардан бири Камола Казакова. – Берилган флаерлар орқали хорижда бўлиб ҳам овоз бериш имконияти мавжудлигини билдим. Ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда Москва шаҳрида бўла туриб ҳам мазкур муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этаман.

 

Маълумот учун, хорижий давлатларда доимий ёки вақтинча турган Ўзбекистон фуқаролари ҳам хорижда ташкил этилган сайлов участкаларига мурожаат этиб ёки Ташқи ишлар вазирлигининг сайлов.мфа.уз расмий веб-саҳифасидан рўйхатдан ўтиб, сайловларда овоз бериш имкониятига эга.

 

 

Сайлов кодексининг 51-моддасига асосан овоз бериш вақти ва жойи Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасалари жойлашган манзил ва алоқа маълумотлари билан www.mfa.uz веб-сайти орқали танишишлари мумкин.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур