Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш мақсадида юртимизга келган Россия Федерацияси Орлов вилояти Сайлов комиссияси раиси Лилия Пиняева ва Россия Федерацияси Орлов вилояти Сайлов комиссияси раиси ўринбосари Светлана Гонтар Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди.
Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ш.Джураев ва комиссия аъзолари халқаро кузатувчиларга мамлакатимиз сайлов қонунчилиги, бу йилги парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайлови кампанияси ҳақида маълумот беришди.
Ўз навбатида кузатувчилар сайлов жараёнларининг Россия Федерациясида ташкил этилиши ҳақида тўхталишиб, Ўзбекистонда рақамли технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани,бу эса сайловнинг адолатли, шаффоф ўтишини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашди.
Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати