Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси ташаббуси билан Навоий вилояти “Бахт қасри” маркази ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ташкил этилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказида” “Менинг танловим – обод маҳаллам” шиори остида учрашув ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раис ўринбосари Гулноз Аслонова иштирок этиб, турмуш қуриш арафасида турган ёш келин-куёвларга мамлакатимизда инсон қадрини янада юксалтириш, сайлов ҳуқуқини кенг ва тўла таъминлашга доимий эътибор қаратилаётгани, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон юртимиз тақдири учун масъул эканлигини ҳис қилиши ва унинг тақдири учун қайғуриши зарурлиги ҳақида гапирди.
Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот маркази