Хатирчи туманидаги 69 та сайлов участкаларининг барчасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига номзодларга овоз бериш жараёнлари кўтаринки кайфиятда бошланди.
Айни пайтда барча сайлов участкаларида сайлов жараёнлари давом этмоқда.
Маълумот учун: туманда 114 667 нафар фуқаролар сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга, уларнинг 2 457 нафари илк бор овоз бериш жараёнида иштирок этади.
Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот маркази