Сайлов участкалари раислари билан сайлов олди учрашув ўтказилди

18.10.2024

47

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи сайлов участкаларининг тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсадида Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан Кармана туманидаги сайлов участкаларида ўрганиш олиб борилди.

 

Ўрганишлар давомида туманда жойлашган 50 та сайлов участкаларида комиссия аъзоларининг муддатдан олдин овоз бериш ташкил этиш, сайлов кунида аъзолар томонидан бажариладиган ҳаракатлар кетма-кетлигини бажариш, овозларни санаб чиқиш ва сайлов натижаларини аниқлаш борасида амалий ёрдамлар кўрсатилди.  

 

Шунингдек, ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ш.Джураев иштирокида ўтказилган йиғилишда аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этиш, сайловчиларни сайловчиларнинг рўйхати билан таништириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш каби муҳим масалалар муҳокама этилди ҳамда зарур кўрсатмалар берилди. 

 

                  

 

Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур