Навоий вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Сайлов жараёни иштирокчиларини сайлов қонунчилиги бўйича тизимли ўқитиш давом этмоқда

26.08.2024

80

msk_yangiliklari_in

Сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва сайловда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-амалиёт машғулотларини ташкил этиш ва ўтказилишини мувофиқлаштириш - сайлов жараёни иштирокчиларини ўқитишнинг замонавий механизмлари ҳисобланади.

 

Навоий давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутатларининг сайловларини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг раиси, раис ўринбосарлари, котиблари учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалиёт машғулотлари бошланди.

 

 

-Маълумки, жорий йилнинг 27 октябрь санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар ўтказилади. Бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумеътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биринчи навбатда, сайлов комиссиялари аъзоларини сайлов қонунчилиги бўйича тизимли ўқитиш ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Навоий давлат педагогика институтида навбатдаги, яъни вилоятимиздаги 40 та округ сайлов комиссияларининг 120 нафар раиси, раис ўринбосарлари, котибларининг билим ва кўникмаларининг оширишга йўналтирилган ўқув-амалиёт машғулотлари ўтказилмоқда, - дейди Навоий вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Гулноз Аслонова.

 

Икки кун давом этадиган ўқув машғулотлари давомида тингловчилар 5 та кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда сайлов тизимига киритилган ўзгаришлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатлар билан ишлашда сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, сайлов комиссиялари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш кунига тайёргарлик, сайлов жараёни иштирокчилари билан ҳамкорлиги шунингдек, сайлов натижаларини аниқлашнинг назарий ва амалий жиҳатлари бўйича батафсил маълумотлар берилади.

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур