Онлайн ўқувларда вилоятдаги участка сайлов комиссиялари раис, раис ўринбосари ва котиблари иштирок этишди

25.10.2024

74

msk_yangiliklari_in

Участка сайлов комиссиялари аъзолари учун сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сайлов қонунчилигига қатъий амал қилиш юзасидан йўл-йўриқ кўрсатишга оид икки кунлик семинар-тренинг машғулотлар ўтказилди.

 

24-25-октабр кунлари ZO иловаси орқали ташкил этилган мазкур онлайн ўқувларда жами 1280 нафар вилоятдаги участка сайлов комиссиялари раис, раис ўринбосари ва котиблари иштирок этишди.

 

             

 

Ўқув амалий машғулотлар 6 нафар Республика тренерлари ҳамда 40 та ҳудудий экспертлар томонидан ўтказилиб, сайлов бўйича махсус қўлланма, тақдимот материаллари ва видеодарслардан самарали фойдаланган ҳолда савол-жавоб тарзида олиб борилди.

 

Машғулотлар давомида тингловчиларга 5 та мавзу бўйича батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, овоз бериш хоналарини жиҳозлаш ва далолатномаларни тўлдириш, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, сайлов бюллетенларини бериш ва овоз бериш жараёнларини назорат қилиш, овозларни санаш жараёнидаги ҳаракатлар ва тегишли баённомаларни расмийлаштириш, олдинги сайловлар жараёнида участка сайлов комиссиялари томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш каби масалалар муҳокама этилди.

 

           

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур