Нурота туманидаги 42 та сайлов участкаларининг барчасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига номзодларга овоз бериш жараёни бошланди.
Маълумот учун: туманда 51 563 нафари сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга, уларнинг 1768 нафари илк бор овоз бериш жараёнида қатнашишади.
Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот маркази