Комиссия раиси Шуҳрат Джураев комиссия томонидан жорий йилнинг 27-октабр куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови, вилоятда сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари, сайлов участкаларида имконияти чекланган фуқароларга яратилган қулайлик ва шароитлар ҳақида маълумот берди.
Учрашув давомида К.Абдуллаев комиссия аъзолари учун яратилган шароитлар билан атрофлича танишди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот маркази