Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 27 майдаги 1331-сон қарори ва мазкур Қарор билан тасдиқланган “Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Котсепсияси”га мувофиқ Навоий вилоятидаги 430 та участка сайлов комиссияларининг жами 3774 нафар аъзолари учун ўқув-амалиёт машғулотлар бошланди.
Ўқув-амалиёт машғулотлар 6 нафар Республика тренерлари ҳамда 40 та ҳудудий тренерлар томонидан олиб борилмоқда.
Машғулотлар давомида “Аралаш сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари”, “Сайлов комиссиялари тизими ва фаолиятининг асосий жиҳатлари”, “Сайловда сайловчилар рўйхати билан ишлаш”, “Участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларни жиҳозлаш ва муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш”, “Участка сайлов комиссияларининг сайлов жараёни бошқа иштирокчилари (ОАВ, кузатувчилар, жамоат тартибини сақлаш ва бошқалар) билан ҳамкорлиги”, “Участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти”, “Сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш” каби мавзуларда маълумотлар берилмоқда.
Ўқув машғулотлари сайлов бўйича махсус қўлланма, тақдимот материаллари ва видеодарслардан самарали фойдаланган ҳолда савол-жавоб тарзида олиб борилмоқда.
Ҳар бир участка кесимида ўқув режа жадвали тасдиқланган бўлиб, ўқувлар 14-октабрга қадар давом этади.