Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

22.08.2024

201

msk_yangiliklari_in

Йиғилиш кун тартибидан бир неча масалалар ўрин олган бўлиб, даставвал Навоий вилоятида сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги масала кўрилди.

 

Ҳудудий сайлов комиссиясига 3 та шаҳар ва 8 туман ҳокимликларининг сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги тақдимномалари “Э-сайлов” ахборот тизими орқали келиб тушди. Унга кўра сайлов участкаларининг 289 таси умумтаълим мактабларида, 53 таси маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида, 26 таси лицей ва техникумларда, 25 таси маданият ва спорт марказларида, 12 таси давлатга қарашли корхона ва ташкилотлар биноларида, 11 таси тиббиёт, санаторий ва дам олиш масканларида, 11 таси ҳарбий қисм, озодликдан маҳрум этиш муассасалари биноларида, 2 таси олий ўқув юртлари ва 1 таси тадбиркорларга тегишли биноларда ташкил этилиши бўйича тавсиялар берилган.

 

Шунингдек, йиғилишда кун тартибидаги навбатдаги - вилоят ҳудудий сайлов комиссияси ҳузуридаги матбуот марказини тузиш тўғрисидаги масала кўрилди.

 

Кўриб чиқилган масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур