Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шухрат Джураевнинг брифингдаги нутқи

27.10.2024

105

msk_yangiliklari_in

Бугун, яъни 27-октабр куни соат 8:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди.

 

 Эрталаб соат саккизда мадҳия садолари остида Навоий ҳудудий сайлов комиссияси томонидан тузилган 430 та сайлов участкалари сайловчиларга ўз эшикларини очди.

 

Жорий йилги сайловларда сайлов жараёнини бошқаришнинг автоматлашган тизимидаги сайловчиларнинг электрон рўйхатига 640 минг 182 нафар сайловчи киритилган. Уларнинг 10 минг 163 нафари муддатидан олдин овоз беришди.

 

Сайловчиларнинг 203 минг 102 нафарини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этса, 11 минг 781 нафари биринчи марта овоз беришмоқда. 70 ёшдан юқори бўлган сайловчилар 31 минг 649 нафарни, ногиронлиги бўлган шахслар эса 15 минг 616 нафарни, шундан 5 минг 017 нафарини ҳаракатланишада ногиронлиги бўлган, 685 нафарини кўзи ожизлар, 685 нафарини эшитишда ногиронлиги бўлганлар шахслар, турган жойида овоз берувчилар эса 5 минг 988 нафарни ташкил этмоқда.

 

Бу йилги сайловлар янгиланган Конституция ва миллий сайлов қонунчилигига биноан, аралаш сайлов тизими асосида ўтказилмоқда.

 

“Менинг танловим – обод Ватаним!” шиори остида ўтаётган сайловларда мамлакатимизда фаолият юритаётган бешта сиёсий партия ва улар томонидан кўрсатилган номзодлар рақобатга киришган.

 

Сиёсий партиялар томонидан барча даражадаги депутатлик ўринларига 100 фоиз номзодлар кўрсатилди.

Сайлов куни сайлов жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видео-трансляция қилиш мақсадида вилоятимизнинг 18 та сайлов участкасида жараёнлар видео-трансляция қилинмоқда.

 

Айни пайтда Навоий вилоятидаги барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этаяпти. Фуқароларимиз Конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда овоз беришмоқда.

 

Соат 11:00 ҳолатига кўра, сайловда қатнашганлар 31,83 фоизни ташкил этди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур