Навбаҳор туманда 39 та сайлов участкаларининг барчасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига номзодларга овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Юртимиз келажаги учун муҳим ушбу кунда келаётган барча сайловчиларнинг кайфияти аъло ва улар мамлакатимизнинг эртанги кунини белгилашда ўз овозлари билан қатнашаётганларидан мамнунлар.
Маълумот учун, тумандаги фуқароларнинг 69 793 нафари сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга, уларнинг 1 048 нафари илк бор овоз бериш жараёнида қатнашишади.
Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот маркази