Навбаҳор туманидаги 39 та сайлов участкаларининг барчасида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда

27.10.2024

77

msk_yangiliklari_in

Навбаҳор туманда 39 та сайлов участкаларининг барчасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига номзодларга овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

 

Юртимиз келажаги учун муҳим ушбу кунда келаётган барча сайловчиларнинг кайфияти аъло ва улар мамлакатимизнинг эртанги кунини белгилашда ўз овозлари билан қатнашаётганларидан мамнунлар.

 

Маълумот учун, тумандаги фуқароларнинг 69 793 нафари сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга, уларнинг 1 048 нафари илк бор овоз бериш жараёнида қатнашишади.

 

           

 

         

 

Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур