Навоий вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Навоий вилояти Ҳудудий сайлов комиссиясида

10.09.2024

26

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Навоий вилояти Ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб 27 октябрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва умумеътироф этилган демократик тамойиллар асосида ташкил этиш ва очиқ, ошкора ўтказиш учун амалга оширилаётган тизимли ишлар билан яқиндан танишди ҳамда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

 

 

Навоий вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишиш жараёнида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев комиссия аъзолари билан суҳбатлашди, сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларни бериб ўтди. Шунингдек, комиссия томонидан тайёрланган сайловга оид кўргазма ҳамда қўлланмалар намуна сифатида эътироф этилди.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур