Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси томонидан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети “Қишлоқ хўжалиги” факультетида таҳсил олаётган 1-босқич талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Унда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, 27-октабр куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови, вилоятда сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашув давомида талаба ёшлар сайлов комиссиялари тизими ва фаолиятининг асосий жиҳатлари, аралаш сайлов тизими ва унинг афзалликлари, пропорционал ва мажоритар сайлов тизими тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари, сайловда сайловчиларнинг рўйхати билан ишлаш тартиби, участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларни жиҳозлашда қандай талаблар борлиги, муддатидан олдин ва сайлов куни овоз бериш бўйича батафсил маълумотга эга бўлишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот маркази