Навоий вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

ОПЕРАТОРЛАРНИНГ СЖБАТ ВА СЯЭРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА МАЛАКАЛАРИ ОШИРИЛДИ

17.09.2024

45

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссиясининг 2024-йил 17-июлдаги 458/1-сонли хатига асосан Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимида (СЖБАТ) Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида (СЯЭР) долзарблаштириш бўйича йўл харитасининг 12-бандида СЖБАТ ва СЯЭРдан фойдаланиш юзасидан республика ва ҳудудий тренер-экспертлар ҳамда операторлар малакасини ошириш белгиланган.

 

Шунга асосан, жорий йилнинг июль – август ойларида (29-июлдан 3-август санасига қадар) Навоий давлат педагогика институтининг биносида вилоятимиздаги 23 нафар ҳудудий тренерларнинг СЖБАТ ва СЯЭРдан фойдаланиш бўйича малакалари оширилди.

 

 

Жорий йилнинг сентябрь ойида 23 нафар ҳудудий тренерлар томонидан 430 та сайлов участкаларининг жами 860 нафар (ҳар бир сайлов участкасидан 2 нафардан) операторларнинг СЖБАТ ва СЯЭРдан фойдаланиш бўйича малакалари оширилди.

 

Тренерларининг асосий вазифалари этиб, туман, шаҳар ва участка сайлов комиссиялари аъзоларини (операторлари)ни СЖБАТ ва СЯЭРдан фойдаланиш кўникмаларига ўқитиш белгиланган. Шунингдек, ҳар бир ҳудудий тренерга сайлов участкалари бириктирилган бўлиб сайлов жараёни тугагунга қадар ҳудудий тренерлар томонидан мазкур сайлов участкаларига амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

 

 

 

Зафар Орзиқулов,

Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзоси.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур